info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Тадбир сўнгида иштирокчиларга 1000 дона китоблар совға қилинди

timeicon 25-03-2022

Куни кеча Янгиҳаёт ва Сергели туманларининг 250 нафар ёшлари билан диний-маърифий мавзуда учрашув бўлиб ўтди.

 Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарлари, Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси бошлиғи, ҳар икки туманнинг сектор раҳбарлари иштирок этдилар.

 Учрашув давомида дин ишлари қўмитаси вакиллари томонидан семинар машғулотлари ва ёшларни қизиқтирган масалалар юзасидан савол-жавоблар бўлиб ўтди. Тадбир доирасида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Тадбир сўнгида иштирокчиларга 1000 дона китоблар совға қилинди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech