info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

«Сўнгги қўнғироқ-2024»: хавфсизлик масаласи биринчи ўринга қўйилди

timeicon 22-05-2024

«Сўнгги қўнғироқ-2024»: хавфсизлик масаласи биринчи ўринга қўйилди

Бугун туманимизнинг 331-сонли умумтаълим мактабида туман мактабгача бўлими бошлиғи, мактаб директорлари ва масъуллар иштирокида «25 май сўнгги қўнғироқ» тадбирларини хавфсиз ўтказиш юзадидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида мактаб директорларига сўнгги қўнғироқ табдирларини ташкил этишда белгилаб қўйилган низомлардан четга чиқмаслиги, битирувчи ёшлар билан ортиқча дабдабозликка йўл қўймаслиги бўйича ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан тушунтириш ишлари олиб бориши кераклиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, йиғилишда мазкур байрам тадбирларини хавфсиз ўтказишга масъул бўлган ташкилот вакиллари ҳам қатнашди. Унда турли кўнгилсиз ҳолатлар юз беришининг олдини олиш ҳамда ўқувчиларининг хавсизлигини таъминлаш бўйича чора тадбирларни самарали ташкил қилиш масаласи келишиб олинди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech