info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

"Sun Tex" корхонасида "Очиқ эшиклар куни" бўлиб ўтди

timeicon 11-06-2025

Туманимиз ҳудудида жойлашган "Sun Tex" МЧЖда Халқ депутатлари Янгиҳаёт тумани Кенгаши депутатлари ташаббуси билан "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди.

Тадбир давомида депутатлар ва 30 дан ортиқ ёшлар корхона фаолияти, тўқимачилик ва парда маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнлари ҳамда у йердаги бўш иш ўринлари билан яқиндан танишди.


Бундан ташқари, корхона раҳбари томонидан ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш истагида бўлган ёшларга оилавий тадбиркорлик учун ажратилаётган кредитлар ва мавжуд шарт-шароитлар ҳақида тушунчалар берилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech