Субсидиялар эгаларига топширилди
Куни кеча Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи туманимизда мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Ташриф давомида «Навқирон», «Олчазор», «Янги Турмуш», «Ёрқинҳаёт» маҳаллаларида яшовчи 10 нафар ишсиз аёлларга субсидия асосида тикувчилик ускуналари топширилиб, уларнинг бандлиги таъминланди.
Шундан сўнг, «Навқирон» маҳалласи биносида 15 нафар фуқаролар билан сайёр қабул ташкил этилди. Унда 4 нафар фуқаронинг муаммолари жойида ҳал этилган бўлса, 11 нафар мурожаат эгаларига зарур тушунча ва кўрсатмалар берилди.
Навбатдаги манзилда «ОИлавий тадбиркорлик» дастури доирасида тикувчилик фаолиятини йўлга қўйиб, 5 нафар ишсиз аёлнинг бандлигини таъминлашга эришган «Машъал» маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаронинг иш фаолияти кўздан кечирилди.
Шунингдек, оғир аҳволга тушиб қолган 2 нафар фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим қилинди.