Бугун туман субсидия комиссияси ва фуқаролар иштирокида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Унда аниқланишича, субсидия олиш истагида ариза берган фуқаролар 45 нафар бўлиб, уларнинг 22 нафарига ижобий хулоса берилди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур субсидия маблағлари фақатгина уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшлар ва шу тоифадаги бошқа Ўзбекистон фуқароларига ажратилади.
Субсидия олиш учун фуқаро 18 ёшга тўлган бўлиши керак. Агар фуқаро меҳнат мигранти бўлганда, унинг номидан оила аъзолари ҳам ариза бериши мумкин.