info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Субсидия олиш истагида бўлган фуқароларга тавсиялар

timeicon 12-03-2022

Бугун туман субсидия комиссияси ва фуқаролар иштирокида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Унда аниқланишича, субсидия олиш истагида ариза берган фуқаролар 42нафар бўлиб, уларнинг 12нафарига ижобий хулоса берилди.

Субсидия олиш истагида бўлган фуқароларга тавсиялар:

1. Субсидияга сотиладиган уй топишингиз керак (кадастри тайёр, янги қурилган уйлардан бўлиши шарт).

2. Уйнинг бошланғич пулини тўлашга жамғариб қўйган пулингиз бўлиши ( масалан сиз 400 млн сўмлик уй олмоқчи бўлсангиз, давлат сизга 32 млн тўлаб беради, уйни нархини 15%и дан кам бўлмаган қисмини сиз тўлашингиз керак, яъни 400 млн ни 15 %и 60 млн бўлади, шунда 32 млн давлат тўлаб берса сиз 28 млн бошланғич тўловни тўлашингиз керак.)

3. Уйни нархини 15% тўлангандан кейин қолган 85% 20 йилга кредит қилиб берилади, шу кредитни ҳар ой тўлашга етадиган ойлик маоши ёки кафил топишингиз керак.

4. Энг асосийси номингизда ёки турмуш ўртоғингиз номида уй-жой бўлмаслиги керак.

5. Юқоридаги 4 та шартга мос келсангиз унда ДХМ (Давлат хизматлар марказига, ягона дарчага) ёки мй.гов.уз сайти орқали субсидияга ариза беришингиз мумкин.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech