Бугун туман субсидия комиссияси ҳамда туманимиз фуқаролари иштирокида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Унда субсидия олиш мақсадида ҳужжат топширган 52 нафар фуқаронинг аризаси кўриб чиқилди. Ушбу фуқароларнинг 22 нафарига уй-жой олиш учун субсидия ажратилди.
Эслатиб ўтамиз,субсидия — бу бўйича ариза топширган ҳар бир талабгорга пул маблағи берилади дегани эмас. Бунинг учун бир қатор талаб ва ҳолатларга жавоб бериш лозим.
Субсидия берилиши учун авваламбор масъул органлар вакилларидан шакллантирилган махсус комиссия ариза берувчиларга мезонлар бўйича балл беради.