Ёшларда ватанпарварлик руҳини уйғотиш, уларда жамиятда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга дахлдорлик ҳиссини шакллантириш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамда 98162 ҳарбий қисм билан ҳамкорликда тумандаги 303-сонли ИДУМда давра суҳбати ташкил қилинди.Суҳбатда Тошкент шаҳар 98162 ҳарбий қисм катта лейтенанти иштирок этди.
Шу билан бирга ҳарбий ансамбль, аскарларнинг турли спорт турлари бўйича кўргазмали чиқишлари, мусиқий дастурлари ўқувчилар учун намойиш қилинди.