Дунёдаги энг машҳур ўйинлардан бири бу футбол. У ҳамма жойда ўйналади: стадионларда, спорт залларида, ҳовлиларда, кичик майдончаларда ва ҳаттоки дам олиш пайтида. Чунки, у миллионлар ўйини!
Куни кеча туманимизнинг 8-мактабида «Умид ниҳоллари»спорт мусобақасининг «мини футбол» спорт тури бўйича туман босқичи бўлиб ўтди.
Баҳслар 5-6-синф ўқувчилари ўртасида ташкиллаштирилди. Қизғин кечган ўйинларда 8-мактаб жамоаси фахрли 1-ўринни, 330-мактаб жамоаси 2-ўринни, 3-мактабнинг ёш футболчилари 3-ўринни эгаллади.