Туманимиздаги Тошкент шаҳар 1-сонли туғруқ комплексида “Соғлом она-соғлом авлод” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Семинарни ўтказишдан мақсад Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани аҳолиси, айниқса, аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий саводхонликни янада ошириш масалалари бўйича мутасадди ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлашдан иборат.
Тадбирга Сергели тумани Тиббиёт бирлашмаси раҳбарлари ва соҳа мутахассислари ҳам таклиф этилди. Тадбирда сўзга чиққанлар оналар ва болаларнинг бевақт ўлимини олдини олиш, мутасадди раҳбарларнинг шахсий масъуллигини ошириш ҳамда айрим камчиликларни бартараф этишга доир ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.