Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.
Унда туманда “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали амалга оширилаётган ишлар ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори ижроси юзасидан туман ҳокими ўринбосари оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчининг ҳисоботи тингланди ва тегишлича қарорлар қабул қилинди.
Маълумот учун, “Аёллар дафтари”га киритилган 73 нафар хотин-қизларнинг ҳар бирига “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан 300 000 сўмдан ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 250 нафар хотин-қизларнинг юртимиздаги сўлим гўшалар, дам олиш масканлари ва тарихий шаҳарларига саёҳатларини ташкил этиш режа қилинган.