Туманимизда ташкил этилган «Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш» ўқув марказида жорий йилнинг февраль ойидаги ўқув машғулотларида қатнашган 15 нафар никоҳланувчи ёшларга машғулотларда иштирок этгани ҳақида сертификатлар тақдим этилди.
Ёшларга сертификатлар туман ФХДЁ бўлимида туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, туман ФХДЁ бўлими раҳбари ҳамда ўқув машғулотларини олиб борган ўқитувчилар томонидан тантанали равишда тақдим этилди.