Сектор раҳбарлари маҳаллаларда!
Бугун эрталабдан туман ҳокими ва сектор раҳбарлари маҳаллаларда олиб борилаётган ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари билан танишишди.
Хусусан, туман ҳокими «Чоштепа» маҳалласида бўлиб, «маҳалла еттилиги», туман ободонлаштириш бошқармаси, бошқарув сервис компанияси раҳбарлари билан сухбатлашиб, марказий кўчалардан бошлаб, маҳалла, кўп қаватли уйлар атрофини тозалаш, ҳудуддаги ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш бўйича топшириқлар берди.
Сектор раҳбарлари ҳам ўзларига бириктирилган маҳаллаларда амалга оширилаётган ишларни кўздан кечириб, масъулларга аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича кўрсатма беришди.