Сайёр қабулда субсидиялар ўз эгаларига топширилди
Куни кеча туманимизнинг «Янги Турмуш» маҳалласида Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси томонидан ишсиз ва меҳнат миграциясидан қайтган 21 нафар фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда иштирок этган фуқароларнинг 5 нафарига доимий ишга жойлашишлари учун кўмак кўрсатилди. Яна 4 нафар ишсиз фуқароларга эса касб-ҳунарга ўқитиш бўйича йўлланма берилди.