Сайёр қабулда ёшлар муаммолари ўрганилди
Куни кеча туман ҳокими «Янги Ҳаёт» ва «Янги Умид» маҳаллаларида истиқомат қилувчи 11 нафар ёшларнинг мурожаатларини тинглади.
Қабул давомида уларни тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, шартнома тўловини қоплаб бериш ва уй-жой билан боғлиқ масалалар қийнаб келаётгани маълум бўлди.
Шундан сўнг, туман ҳокими мурожаатлар юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар белгилаб берди.