Туманимиздаги 329-умумтаълим мактабида болали оилаларга бериладиган нафақа ва моддий ёрдам ҳамда фуқароларга пенсия тайинлаш бўйича сайёр қабул ташкил этилди.
Унда Тошкент шаҳар Пенсия жамғармаси раҳбарияти, Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги масъуллари ва туман прокуратура бўлими иштирок этди.
Қабулда жами 46 нафар фуқаро ўз мурожаатлари билан қатнашиб, ўзларини қийнаётган масалалар бўйича мутасаддиларга юзланишди. Бир қатор масалалар жойида ўз ечимини топди.
Шунингдек, қабулда аҳолига пенсия тайинлашнинг янги тартиби ҳам тушунтирилди.