Байрам муносабати билан туманимиздаги барча маҳаллаларда имконияти чекланганларнинг ҳолидан хабар олиш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш мақсадида хайрия акциялари ўтказилди.
Саховатли инсонлар ҳомийлиги асосида туманимиздаги 30 та маҳалла фуқаролар йиғини томонидан оилаларга бориб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Бу каби ҳайрли амаллар яхши инсонлар кўмагида яна давом этиши, шубҳасиз.