Бугун эрталабдан туманимиз ҳудудида Республика ишчи гуруҳи аъзолари, туман сектор раҳбарлари бошчилигида йиғилиш ўтказилди.
Унда тума ҳокими ўринбосарлари, маҳалла раислари, туман коммунал соҳа ходимлари ва бошқа тегишли идора ва ташкилот ходимлари иштирок этди.
Йиғилишда туманнинг барча сектор ҳудудларида тозалаш ва ободонлаштириш ишларини юқори савияда ташкил этиш, аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларнинг ечимини топиш бўйича маҳалла раислари ва мутасадди ташкилотлар ишчи гуруҳларга бириктирилди. Ҳар бир масъулга аниқ топшириқлар берилди.
Ҳозирда ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.