info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Расмий муносабат

timeicon 27-05-2023

 

“Ишонч” газетасининг 22-сонида қуёш панелларига бағишланган мақола эълон қилинган. Мақолада Янгиҳаёт туманидаги кўп қаватли уйлардан бирига фуқаролар норозилигига қарамай қуёш панели ўрнатилгани ҳақидаги маълумот ҳам қисқача келтириб ўтилган.

Маълумки, 2022-2026-йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида иқтисодиётни электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш ҳамда “Яшил иқтисодиёт” технологияларини барча соҳаларга фаол жорий этиш, 2026-йилга қадар қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 25 фоизга етказиш вазифаси белгиланган. Шу муносабат билан бугунги кунда шаҳримизда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда аҳоли турар жойларида муқобил энергиядан фойдаланиш борасида қатор устувор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Туманимизнинг Ал-Фарғоний маҳалласи ҳудудидаги 51-уй биносига ҳам электр энергиясини тежаш, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида қуёш панеллари ўрнатилган. Бунинг боиси, мазкур маҳалладаги кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи “Нурафшон обод” бошқарув сервис компанияси томонидан туман ҳокимлигига кўп қаватли уйнинг лифт ва унинг ёритиш чироқларидаги электр энергиясини тежаш, бунинг учун қуёш панелларини ўрнатиш бўйича мурожаат қилинган. Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 50-сонли қарорига асосан, манзилли дастур асосида маҳаллага 1 млрд. сўм ажратилган бўлиб, қуёш панеллари мазкур маблағлар ҳисобидан ўрнатилган.

51-уй Ал-Фарғоний маҳалласида энг кўп электр энергияси сарфланадиган ва аҳоли сони кўп бўлган уй ҳисобланади. Шу билан бирга, уйнинг том қисми қуёш панеллари ўрнатиш талабига ҳам жавоб беради. Яъни уйнинг том қисми ясси жойлашган бўлиб, профнастил билан қопланмаган. Ўрнатилган қуёш панеллари 81 та бўлиб, умумий қуввати 44,5 кВт/s.ni ташкил этади. Масъуллар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилганда томга ҳеч қандай зарар етказилмаганлиги, қуёш панеллари томга эмас, шахталарга мустаҳкамланиб, герметизация қилинганлигига гувоҳ бўлдик. Шунингдек, қуёш панеллари ўрнатилган том қисмида носозлик юзага келса, уни таъмирлаш қуёш панели ўрнатган корхона (“Эмаар Буилд” МЧЖ) зиммасига юклатилади. Бу бўйича туман ҳокимлиги масъуллари томонидан қурувчи корхонадан кафолат хати ҳам олинган.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech