Бугун телеграм мессенжерида туманда электр билан боғлиқ муаммо кузатилаётгани бўйича туман фуқаросининг норозилиги акс этган видео тарқалди.
Шуни маълум қиламизки, электр билан боғлиқ муаммо биргина туманимизда эмас, балки бошқа ҳудудларда ҳам кузатилмоқда. Мамлакатимизда кузатилаётган аномал иссиқ об-ҳаво сабабли, аҳолининг электрга бўлган истеъмол талаби ошган. Бу эса ўз ўрнида ерости кабелларида техник носозликларни юзага келтирмоқда.
Бугуннинг ўзида туманда 2 та катта авария ҳолати аниқланди. Коммунал соҳа вакиллари томонидан ушбу носозликларни имкон қадар тезроқ бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, яна носозлик ҳолати юзага келганда уни бартараф этиш учун барча ишчилар ва техникалар шай ҳолатга келтирилган.
Барчангиздан вазиятга тўғри баҳо беришингизни сўраймиз. Келтирилган ноқулайлик учун узр.