Ижтимоий тармоқларда туманимизнинг “Чортоқ”маҳалласидаги асосий йўли таъмирлаш учун ёпилгани, маҳалладаги бошқа йўлдан фойдаланаётган автомашиналарга эса маҳалла фуқаролари қаршилик билдириб, у кўчани ҳам ўзбошимчалик билан беркитиб қўйишгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Мазкур масала юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:
Чиндан ҳам бугунги кунда “Чортоқ” маҳалласи, Чортоқ кўчасининг Қанора ва Райҳон кўчаси кесишмасидан 4Р21-Тошкент айланма йўлигача бўлган қисмида йўлни реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда. Шу боис, ушбу кўчада автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланган ва автотранспорт воситалари ҳаракатланишни ўша ердаги бошқа кўчадан амалга оширилаётган эди. Бироқ, маҳалла аҳлига бу ноқулайлик келтириб чиқаргани учун йўл ўзбошимчалик билан ёпиб қўйилган.
Мазкур ҳолат ўша куннинг ўзидаёқ тегишли мутасаддилар томонидан ўрганилди ва муаммо ҳар икки тарафнинг фикрларини инобатга олган ҳолда бартараф этилди.
Ҳозирда ўзбошимчалик билан беркитиб қўйилган кўча енгил автомабиллар учун очиб берилди.
Аммо, автобус ва бошқа турдаги юк машиналари учун 4Р21-Тошкент айланма йўли орқали ҳаракатланишлари тавсия этилади.