Расмий муносабат
юз.уз сайтида «Янгиҳаётдаги »ҳаёт« ҳақида» сарлавҳали фуқаро мурожаати эълон қилинди.
Унда Янгиҳаёт тумани, 8-ҳудуд, 39-, 40-, 88-уйларнинг атрофи, ариқлар маиший чиқиндилар билан тўлгани акс этган фотосуратлар илова қилинган.
Ҳозирда мазкур ҳудуд бошқарув сервис компаниялари ходимлари томонидан тозаланиб, тартибга келтирилди ва ариқлардан чиқиндилар олиб ташланди.
Шу ўринда, фуқароларимиздан чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламасликни ва ўз уйларининг атрофини тоза-озода сақлашларини сўраб қоламиз!