Расмий муносабат
Бугун «Ташкент_Ланд» телеграм каналида Йўлдош-6 мавзесидаги 2 та дарахтнинг кесилгани ҳақида материал эълон қилинди.
Мазкур ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз:
Ушбу дарахтларни кесиш бўйича Халқ назорати порталига фуқаролардан мурожаат келиб тушган. Шундан сўнг, Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан дарахтларнинг ҳолати ўрганилганда, улар ҳақиқатдан ҳам қуриб қолгани аниқланган.
Ушбу дарахтлар табиий омиллар таъсирида қуриб қолганлиги ҳамда инсонларнинг саломатлиги ва молк-мулкига зарар етиш хавфини туғдиргани боис, Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 37-моддаси 3-қисмига асосан ҳамда бошқарма хулосаси асосида, Янгиҳаёт тумани ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан бартараф этилган.