Расмий муносабат
Куни кеча телеграм каналларидан бирида Йўлдош-6 мавзесидаги болалар ўйингоҳи хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги ҳақида фуқаронинг видео мурожаати эълон қилинди.
Мурожаат юзасидан мутасаддилар мазкур ўйингоҳга бориб, вазиятни ўрганишди ва бугун майдончадаги арғимчоқни бошқа хавфсиз жойга кўчириб ўтқазишди. Шунингдек, бошқа арғимчоқларнинг ҳам хавфсизлик талабларига жавоб бериши текширилди.
Болалар хавфсизлигига бефарқ бўлмаган тумандошимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.