Ижтимоий тармоқлар орқали Спутник-17 мавзеси, 8-уй, 37-хонадонда яшовчи фуқаролар ҳақида материал эълон қилингач, туман ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан расмий муносабат билдирилган эди. Бугун яна шу мавзу бўйича материаллар тарқалиб, фуқаро Азиза Исмоилованинг ҳолати баён қилинган.
Шуни маълум қиламизки, ушбу масала аввал ҳам ўрганилган бўлиб, 2016 йилдан буёндан бери шу манзилда истиқомат қилиб келаётган Азиза Исмоилованинг доимий рўйхати аслида Зангиота туманида эканлиги боис, уни тезкорлик билан "Мурувват уйи"га жойлаштиришнинг имкони бўлмаган. Бугун ҳам туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан масала жойига чиқиб, ўрганилди. Фуқаро Исмоиловани мурувват уйига жойлаштириш масаласида музокара олиб боришди.
1949 йилда туғилган, 1-гуруҳ ногирони, ётоқли касал бўлган Азиза Исмоиловани "Мурувват уйи"га жойлаштириш учун керакли ҳужжатлар талаб этилишини ва ҳужжатларни тўплаш учун вақт кераклигини тушунтириб ўтишди. Бунга қадар эса, туман ҳокимлиги томонидан 1 гуруҳ ногирони Азиза Исмоиловага ижтимоий ходим бириктирилди. Яъни фуқаро "Мурувват уйи"га жойлаштирилгунга қадар ҳар куни ижтимоий, тиббий ва маҳалла ходимлари назоратида бўлади.
Янгиҳаёт туман ҳокимлиги матбуот хизмати ОАВ ва блогерлар учун доим очиқлигини ва конструктив мулоқотга доим тайёрлигини маълум қиламиз.