Расмий муносабат
Бугун @ekologuz телеграм каналида Янгиҳаёт тумани “Ҳумо” маҳалласи ёнида чиқинди уюмлари тўпланиб ётгани ҳақида хабар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан туман экология бўлими, туман ободонлаштириш бўлими, туман махсустранс хизмати бўлимлари томонидан жойига чиқиб вазият ўрганилди.
Айрим фуқароларнинг бепарволиги ортидан белгиланмаган жойга чиқиндилар ташлангани сабабли кўп қаватли уйнинг олди чиқинди уюмига айланган. Ушбу кўнгилсиз ҳолатни бартараф этиш учун махсустранс хизмати ходимлари томонидан ушбу жой чиқиндилардан буткул тозаланди.
Айтиш жоизки, туманимизни озода сақлашга ҳар бир фуқаро масъулдир. Шу боис, фуқаролардан ўз яшаш жойларини тоза сақлаш ва чиқиндиларни белгиланган жойларга ташлашларини сўраб қоламиз. Маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаган фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасига кўра жаримага тортилади.