info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Расмий муносабат

timeicon 04-08-2022

“Акс-садо” телеграм каналида “Сергели-1 даҳаси метро йўлига яқин 52- ва 53-рақамли кўп қаватли уйларнинг олдидаги болалар майдончасининг ачинарли аҳволга келиб қолгани” ҳақидаги видео материал эълон қилинди.

Фуқаро томонидан олинган видеода болалар майдончаси қувурлар ўтказилганидан кейин шу аҳволга келиб қолгани, арғимчоқлар яхши ўрнатилмагани акс этган.

Маълумотларга кўра, сув таъминоти корхонаси томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида Д-110 мм ҳажмли 70 м узунликдаги ичимлик сув қувурлари янгиланган. Шу сабабли, болалар майдончасидаги арғимчоқлар вақтинча ўрнидан олиб турилган.

Ҳозирда болалар майдончаси аввалги ҳолатига қайтарилди ва болалар ўйнаши учун хавфсиз қилиб ўрнатилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech