info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Расмий муносабат

Расмий муносабат
timeicon 21-01-2022

Куни кеча ижтимоий тармоқ орқали “Ёрқинҳаёт” маҳалласи фуқароси бўлган Мавжуда Гулямова томонидан Йўлдош-17 мавзе, 6 уй, 42 хонадонда яшовчи имконияти чекланган бир нечта фуқарога кўмак кўрсатилмаятганлиги ҳақида материал эълон қилинган. 

Шуни маълум қиламизки, ушбу манзилда яшовчи фуқароларга шу вақтга қадар туман ҳокимлиги, ҳомийлар, “Ёрқинҳаёт” МФЙ ходимлари томонидан моддий ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Жумладан, ушбу манзилда яшовчи М.Шабдиева “Темир дафтар”га, Ё.Шабдиева “Аёллар дафтари”га киритилган бўлиб, уларга тиббий, моддий, психологик ёрдамлар берилмоқда. 

 

Туман ҳокимлиги кўмагида ҳомийлар жалб этилиб, 2021 йил май ойида фуқароларнинг хонадони таъмирлаб берилди. Шунингдек, уй жиҳозлари (гилам, микро тўлқинли печ, кир ювадиган машина) ҳам ҳомийлик асосида олиб берилган. Шу манзилда яшовчи яна бир фуқаро А. Исмаилова ҳам ногиронлик аравачаси билан таъминланган. Туман ҳокимлиги, маҳалла кўмагида озиқ-овқат маҳсулотлари, моддий кўмак кўрсатилган. 

 

Шунингдек, бугунги кунда туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси томонидан фуқаро Ё.Шабдиева Ё, М.Шабдиева ҳамда А.Исмаиловаларни муомилага лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги суд қарорини олиш учун тегишли хужжатлар тайёрланиб, Яккасарой туманлараро фуқаролик судига тақдим этилган. Суднинг қарори чиқиши билан фуқароларнинг қариндоши Камилов Умид Усмоновичга васийлик белгиланиб, мурувват уйига жойлаштириш ишлари амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech