«Прокурор ва ёшлар» учрашуви ўтказилди
Куни кеча туманимизнинг 329-мактабда туман прокурори ўринбосари 50 нафарга яқин ёшлар билан учрашди.
Мулоқотлар давомида уларнинг 15 нафари ўзларининг муаммо ва таклифлари билан масъулларга юзланди. Тегишли идора вакиллари эса мурожаатни ёзиб олиб, муаммони тез фурсатда ҳал этилишини маълум қилди.
Бундан ташқари, шу ернинг ўзида ишлаш истагида бўлган ёшлар учун «Бўш иш ўринлари» меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.