Бугун Янгиҳаёт тумани ҳокими, туман ИИО ФМБ бошлиғи, масъул раҳбарлар ҳамда маҳаллалардаги профилактика инспекторлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилиш кун тартибида бир қатор долзарб масалалар кўрилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025-йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1-сонли Қарори ижроси доирасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди. Бундан ташқари, профилактика инспекторларининг иш самарадорлиги таҳлил қилиниб, фаолиятида сусткашликка йўл қўйган ходимлар танқид остига олинди.
Шунингдек, йиғилиш якунида хизмат вазифасини намунали бажараётган бир қатор ходимлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.