info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Профилактик суҳбат ўтказилди

timeicon 28-12-2023

Бугун туманимиздаги 330-сонли мактабда ёнғинлар, ис гази ва турли хилдаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган профилактик суҳбат ўтказилди.

Унда ФВБ ҳузуридаги Тошкент шаҳар ҳаёт фаолияти хавфсизлигини ўқитиш маркази ва Янгиҳаёт тумани ФВБ ходимлари томонидан мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларининг раҳбарлари иштирок этди.

Шунингдек, тадбир давомида мавсумий касалликлар, хусусан, қизамиқнинг болалар орасида тарқалишини олдини олиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди. СEО ва ЖСҚ Янгиҳаёт туман бўлими эпидемиология ва иммунапрофилактика бўлими масъуллари томонидан тегишли тавсиялар берилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech