info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Янгиҳаётда бўлди

Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Янгиҳаётда бўлди
timeicon 19-04-2025

Бугун Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Янгиҳаёт туманида амалга оширилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари билан яқиндан танишди.

Дастлаб, ишчи гуруҳ вакиллари “Ёрқинҳаёт” маҳалласи ҳудудида олиб борилаётган ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди. Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари туман ҳокими ва маҳалла фаоллари билан биргаликда кўчат экиш ишларида ҳам фаол иштирок этди.

Шу билан бирга, масъул раҳбарлар маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаролар билан мулоқот қилиб, уларнинг таклиф ва муаммоларини ўрганишди.

Ташриф сўнгида ушбу маҳалла ҳудудида фаолият юритаётган "маҳалла йеттилиги" аъзолари ҳамда БСК ходимларига ишларни самарали ташкил этиш ва аҳолининг турмуш шароитини янада яхшилаш борасида аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech