Куни кеча Президент Администрацияси масъул ходими, туман ҳокими, ҳамда туман прокурори в.в.б. бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбир давомида аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларни тезкор ҳал этиш, навбатчилик гуруҳларининг зарур анжомлар билан таъминлаганлик ҳолати, ҳар бир маҳаллада ишонч рақамларини ташкил этиш ва қум-туз захираси каби масалалар кўриб чиқилди. Бундан ташқари, аҳолига хизмат кўрсатувчи коммунал хизматлар авария бригадаларининг тайёргарлик ҳолати муҳокама қилинди.
Шунингдек, масъулларга аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди.