info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Ҳозирги кунга қадар 16 нафар хотин-қизларнинг ҳужжатлари қабул қилиниб, платформага жойлаштирилди

timeicon 23-05-2023

Хабар берганимиздек, мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига киришига тавсиянома бериш учун ҳужжатлар қабул қилиш бошланган.

Тавсиянома бериш масаласини кўриб чиқиш бўйича Янгиҳаёт тумани Ишчи гуруҳи ташкил этилган. Ҳозирда гуруҳ аъзолари ҳужжат топширган хотин-қизларнинг талабларга мослигини текшириб, xotinqizlar.uz электрон платформасига талабгорнинг ҳужжатларини жойлаштирмоқда.

Ҳозирги кунга қадар 16 нафар хотин-қизларнинг ҳужжатлари қабул қилиниб, платформага жойлаштирилди. Ҳужжат қабул қилиш 30-майга қадар давом этади.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech