Куни кеча "Орият" МФЙда туман ҳокимининг фуқаролар билан сайёр қабули ташкил этилди.
Унда "Орият", "Янги Чоштепа", "Ташаббус" ва "Чоштепа" маҳаллаларининг 8 нафар фуқароси ўз мурожаатлари билан иштирок этди. Қабулда ишга жойлашиш, субсидия, уй-жой, йўлни кенгайтириш, моддий ёрдам масалалари ва коммунал соҳа бўйича мурожаат тингланиб, уларнинг барчаси жойида ўз йечимини топди.
Мурожаатларни ҳал этиш бўйича мутасадди раҳбарлар зиммасига тегишли вазифалар юклатилди.