Куни кеча «Олчазор» маҳалла биносида туман 3-сектор раҳбари иштирокида фуқаролар учун сайёр қабул ташкил этилди.
Унда «Ёрқинҳаёт» ҳамда «Олчазор» маҳалласидан жами 15 нафар фуқаро иштирок этиб, моддий ёрдам, субсидия, коммунал масалаларида мурожаат қилишди.
Ушбу мурожаатларнинг 6 таси жойида ижобий ҳал этилди, 2 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, вақт ва маблағ талаб этадиган қолган мурожаатларни ўрганиш учун масъулларга топшириқлар берилди.