Ҳоким ва битирувчи ёшлар мулоқоти
Ҳар бир битирувчи мактабни тугатгач катта ҳаётга қадам қўяди. Ана шундай вақтда уларга тўғри маслаҳат бериш, қайсидир маънода тўғри йўл кўрсатиш, фикрларини тинглаш, режаларини амалга оширишлари учун қўллаб-қувватлаш муҳимдир. Айнан шу мақсадда бугун туман ҳокими 32-мактаб битирувчилари билан учрашди.
“Ўз касби, соҳасини пухта эгаллаган мутахассисга доимо талаб кучли. Улар ҳамма жойда қадрли”. Туман ҳокимининг ушбу фикрлари билан бошланган самимий мулоқот давомида битирувчилар ўз мақсадлари, қизиққан соҳалари, касблари ҳақида сўзлаб берди.
Туман ҳокими ҳам ёшларга ўз ҳаётий тажрибалари, юрт, ота-она, оила қадри ҳақида сўзлаб, ёшлик даврида ҳалол ишлаган, меҳнат қилган инсонгина келажакда катта натижаларга эриша олишини таъкидлади.