Куни кеча туман ҳокимининг биринчи ўринбосари бошчилигида ҳоким ёрдамчилари билан таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди. Хусусан, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида ажратилган имтиёзли кредитларнинг мақсадли фойдаланиш устидан мониторинг қилиш, қарздорликларни сўндириш, микролойиҳаларни амалга татбиқ этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш каби йўналишларида олиб борилаётган ишлар самарадорлиги кўриб чиқилди.
Тадбир якунида ҳоким ёрдамчилари ва масъул раҳбарларга келгусида бажарилиши керак бўлган аниқ вазифалар белгилаб берилди.