Ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти таҳлил қилинди
Куни кеча туман ҳокими бошчилигида ҳоким ёрдамчилари билан таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда жорий йилнинг 11 ойи давомида ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Хусусан, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ажратилган имтиёзли кредитларнинг самарадорлиги муҳокама қилинди.
Тадбир якунида ҳоким ёрдамчилари ва масъул раҳбарларга келгусида бажарилиши керак бўлган аниқ вазифалар белгилаб берилди.