Янгиҳаёт туманидаги 30 та маҳаллага ҳоким ёрдамчилари тўлиқ тайинланиб, барча белгиланган тартибда хизмат фаолиятини олиб боришмоқда. Жумладан, ҳоким ёрдамчилари маҳаллаларда уйма-уй юриб, “хонадонбай” хатлов натижасида бугунги кунда 6888 та (17,0%) хонадонда истиқомат қилаётган 29923 нафар аҳоли хатловдан ўтказилди.
9 та бўш ертўла аниқланди ва 3 таси ўртанилган тартибда тадбиркорлик учун ижарага берилди. Шунингдек, хатлов давомида меҳнатга лаёқатли 73 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. Жумладан, 23 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди ва 40 нафари ўзини ўзи банд қилиб расмийлаштирилди. Бундан ташқари, 19 нафар фуқаро касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқишга йўналтирилди.
Ҳоким ёрдамчилари томонидан хатлов жараёнида аҳолининг “Эҳтиёжманд, лекин интилувчан” оилаларини аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш борасида аҳолига тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Тақсимланган маблағларни адолатли ва манзилли тақсимлашга алоҳида эътибор қаратилган.