info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Ҳоким ёрдамчилари фаолияти сарҳисоб қилинди

Ҳоким ёрдамчилари фаолияти сарҳисоб қилинди
timeicon 23-05-2025

Бугун туман ҳокими, туман прокурори, масъуллар ва ҳоким ёрдамчилари иштирокида таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда жорий йилнинг 1-чораги давомида маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди. Хусусан, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида ажратилган имтиёзли кредитларнинг мақсадли фойдаланиш устидан мониторинг қилиш, қарздорликларни сўндириш, микролойиҳаларни амалга татбиқ этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш каби йўналишларида олиб борилаётган ишлар самарадорлиги кўриб чиқилди.

Шунингдек, йиғилиш якунида бир қатор ҳоким ёрдамчилари самарали меҳнат фаолияти учун ташаккурномалар билан тақдирланди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech