Туманимизнинг «Янгиҳаёт» маҳалласида «Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш» коммиссияси томонидан ажрим ёқасидаги оилаларни яраштириш мақсадида суҳбат ташкил этилди.
Суҳбат давомида ёш оилалар дуч келаётган келишмовчилик ва тушунмовчиликлар ўрганилди ва вазият муҳокама қилинди. Шунингдек, туман бош имом хатиби, унинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси ва туман оила ва хотин-қизлар бўлими масъуллари ўз маслаҳатлари ва ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашдилар.
Бу каби тадбирлар бошқа маҳаллаларда ҳам ташкил этилади.