Оила — жамиятнинг бошланғич бўлаги. Оила қуриш арафасидаги ҳар иккала ёш ҳуқуқий, диний, психологик билимларга эга бўлса, нур устига аъло нур.
Туманда ташкил этилган «Оилавий ҳаётга тайёрлаш ўқув маркази»да 12 жуфт никоҳланувчи ёшларга оиладаги эр-хотиннинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига оид машғулотлар ўтказилди.
Унда туман бош отинойиси ҳамда туман педагог психологи никоҳ ва оила, эр-хотин муносабатлари оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш, оиланинг фарзанд тарбияси борасидаги масъулиятини ошириш, қадриятларни мустаҳкамлаш борасида маслаҳат ва кўрсатмалар бердилар.