Бугун туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ва туман ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича бўлими билан ҳамкорликда йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда туман ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари иштирок этди. Йиғилиш давомида 6 ой давомида аёллар томонидан содир этилган жиноятлар, аёлларга нисбатан қилинган зўравонлик ва аёллар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг таҳлили маҳаллалар кесимида муҳокама қилинди.
Шунингдек, мазкур ҳолатлар рўй беришининг асосий сабаблари ва юзага келиши мумкин бўлган нохуш ҳолатларнинг олдини олишга доир чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилди.