Оила қуриш остонасида турган ёшлар учун семинар ўтказилди
Туманимизнинг «Орият» маҳалласида туман ФҲДЁ бўлими ҳамда Оила ва хотин-қизлар бўлими билан ҳамкорликда ёшлар ҳамда ёш оилалар учун «Оила муқаддас даргоҳ» деб номланган тадбир ташкил этилди.
Унда узоқ йиллардан буён бирга аҳилликда оила қўрғонини мустаҳкам қилиб яшаб келаётган, «Ибратли оила» кўкрак нишонига тавсия этилган намунали оила ҳам таклиф этилди.
Давра суҳбати тарзида ташкил этилган мазкур семинарда ёшлар ўзлари учун ҳуқуқий ҳамда ҳаётий билимларга эга бўлиш билан бирга оила мустаҳкамлиги, фарзандлар тарбияси, ўзаро ҳурмат ва меҳр оқибат асосида бахтли турмуш кечиришда асқотувчи зарур тавсия ва маслаҳатларни қўлга киритишди.
Тадбир сўнггида ибратли оилага, 15 нафар никоҳланувчи жуфтликларга ҳамда ёш оилаларга эсдалик совғалари топширилди.