Одинахон Эргашева 12 ёшга тўлган, ҳозирда 8-мактабнинг 6-синф ўқувчиси.
Одинахон 6 йилдан бери спортнинг карате тури билан мунтазам шуғулланиб келмоқда. Қаҳрамонимиз 6 ёшида боғчада ташкил этилган карате тўгарагига қизиқиб, шу спорт тури билан шуғулланишни бошлайди.
Одинахон бугунга қадар қатор мусобақаларда иштирок этиб, совриндорлар қаторидан ўрин эгаллаган. Хусусан, Малайзия ва Қирғизистонда ўтказилган халқаро мусобақада 2-даражали, Олмаотадаги мусобақада 1-даражали диплом билан тақдирланган. Шунингдек, карате WKF тури бўйича болалар ва қизлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида 2-ўринни қўлга киритган.
Спорт қаҳрамонимизнинг ажралмас бўлагига айланиб улгурган. Келажакда тренер бўлиб, юртимизда каратенинг янада ривожланишига ҳисса қўшиш — Одинахоннинг энг олий мақсадларидан бири.