Куни кеча туман ҳокимлигида одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш комиссиясининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар, ҳамкорлик доирасида эришилган натижалар ҳамда келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, белгиланган чоралар инсон ҳуқуқларини таъминлаш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш ва фуқаролар учун хавфсиз меҳнат шароитларини яратишга хизмат қилиши таъкидланди.