Туман ҳокимлигида ҳокимнинг биринчи ўринбосари, ҳоким ўринбосари, туман прокурори ўринбосари раҳбарлигида “Очиқ мулоқот" учрашуви ташкил этилди. Унда фаолиятида айрим муаммоларга дуч келаётган 20дан ортиқ тадбиркор иштирок этди.
Учрашув давомида тадбиркорларга ушбу тадбирнинг мазмун-моҳияти ва ундан кутилаётган натижа тўғрисида атрофлича тушунча берилди. Шунингдек, тадбиркорларнинг туман ҳудудида ҳал бўладиган муаммолари ўрганилиб, уларнинг ечимлари бўйича зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.