Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 июлдаги «Озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий-маиший таъминлаш ва ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича амалий чора тадбирлари тўғрисида»ги 543-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Янгиҳаёт туман ҳокими ўринбосарлари, туман ижтимоий мослашув маркази раҳбари, Халқ депутатлари Янгиҳаёт тумани Кенгаши депутати билан ҳамкорликда 21-сонли жазони ижро этиш муассасасида бўлишди.
Унда жазо муддатини ўтаётган 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган маҳкума хотин-қизлар ҳолидан хабар олиниб, уларга озодликка чиққанларидан сўнг ижтимоий жамиятга мослаштириш, бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, ўргатиш бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда уларга ҳомийлар томонидан ажратилган совғалар тақдим этилди.