info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

«Обод маҳалла», «Обод кўча», «Обод хонадон» дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирди

timeicon 09-10-2023

Бугун туман ҳокими Хушнуд маҳалласида «Обод маҳалла», «Обод кўча», «Обод хонадон» дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирди.

Хусусан, маҳаллада амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари кўздан кечирилиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди. Фуқаролар хонадонларига кирилиб, қурилиш ва таъмирлаш ишларини жадаллаштириш айтилди.

Шунингдек, туман ҳокими Хушнуд маҳалласида ташкил этилаётган ноодатий сайилгоҳнинг ҳам қурилиш ишлари билан танишди.

Бугунги кунда аҳолига қулайлик яратиш, уларнинг хордиқ чиқаришлари учун кўп қаватли уйлар атрофида сайилгоҳ ташкил этилмоқда. Ҳоким ушбу сайилгоҳда болалар майдончаси, спорт майдонларини ташкил этиш, дарахтлар парваришига эътибор қаратиш муҳим эканлигини таъкидлади.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech